Китобхонлик ҳафталиги

Мамлакатимизда жорий йилнинг 18-23 апрел кунлари "Китобсевар миллат" шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.Туманимизда ҳам “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

#ПРЕСС_ТУР

Бугун Хоразмнинг энг кўҳна қалъаларидан бири дея эътироф этилган тумандаги “Сулаймон қалъа”га пресс тур ташкил этилди. Пресс тур давомида вилоят ва тумандан иштирок этган журналист ва ички ишлар ходимларига “Сулаймон қалъа” тўғрисида меҳнат фахрийси Саъдулла Жуманиёзов гапириб берди. Иштирокчилар қалъанинг келиб чиқиши ва 3000 йиллик тарихи борасида керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Китобхонлик хафталиги

Бугун тумандаги “Фольклор театри” биносида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди. Тадбирда туман ИИБ ходимлари турли мазмундаги китоблар сотиб олиб, ўз оиласига, маҳалласига, ички ишлар бўлими кутубхонасига совға қилишди.

Танлов ғолиблари тақдирланди

Ҳазорасп туманида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.Танловда тумандаги 54 та умутаълим мактабларида фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ўзаро беллашдилар ва ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомининг баҳолаш мезонлари асосида баҳоланди.

“Ёшлар боғи” ташкил этилди

Ҳазорасп тумани, Пахлавон Махмуд маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ёшлар боғи” ташкил этилди. Мазкур бир гектар майдонга 800 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари эзгу ниятлар ила экилди.

Бир нуроний ўн ёшга масъул

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Ҳазорасп туманида «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида туман ҳокими ташаббускорлигида маҳаллаларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

ЕР ФАРЗАНДИ (Салай Худойқуловни хотирлаб)

Салай Худайқулов 1935 йил Саноат қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Отаси Худайқул бобо Иккинчи жаҳон урушида вафот этгач рўзғор юки Салай Худайқулов зиммасига тушади. Шукуржон она ва ўғиллари ёнма-ён туриб, калхозда меҳнат қилишади.

 ҲАЗОРАСПЛИК ШАХМАТЧИ ШАРЖАДА БЛИЦ ТУРНИР ҒОЛИБИ БЎЛДИ

БАА давлатининг Шаржа шаҳрида шахматнинг блиц йўналиши бўйича “27th Sharjah International Chess Championship 2022- Blitz” халқаро турнири бўлиб ўтган эди. Унда тўрт нафар ўзбекистонлик шахматчи баҳс юритиб, 9 имкониятдан 8 очко жамғарган ҳазорасплик элдошимиз халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев олтин медални қўлга киритди. Нилуфар Ёқуббоева эса 6 очко билан 25-ўринни банд этди.