Очиқ мулоқот


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Белгиланган медия режага асосан бугун туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ж.Усманова ва туман ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Нуруллаевалар ҳамкорлигида “Хотин-қизлар тадбиркорлиги ва аёллар бандлигини таъминлаш” борасида туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди


Очиқ мулоқотда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш, аёлларни айниқса, чекка ҳудудлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларини эгаллашларига кўмаклашиш зарурлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, туманда асаларичилик ва гулчилик тадбиркорлигини янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди ҳамда таклиф ва тавсиялар билдирилди.


Ўтказилган очиқ мулоқотда вилоят кенгаши депутати Г.Матмуротова, хотин-қизлар фаоллари, тадбиркор аёллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.