ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ

Бугунги кунда туман сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда уйма-уй юриб, муаммо ва таклифларни аниқлаб, аниқланаётган камчиликлар ҳамда таклифларни босқима-босқич бартараф этиб бормоқдалар. Жумладан, бугун 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Ў. Машарипов ҳоким ёрдамчиси М.Сабиров билан Саломат Юсупова хонадонида бўлди ва фуқаро муаммоларини тинглади. - Мен 1-гуруҳ ногирониман. Оиламизда 6 нафармиз. Ишсизман. Даволаниш учун маблағим етарли эмас. Моддий ёрдам масаласида мурожаат қилмоқчи эдим,-деди Саломат Юсупова. Мурожаати ижроси юзасидан беморнинг даволаниши учун моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди ва ишсиз оила- аъзоларининг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича ҳоким ёрдамчиси М.Сабировга керакли тавсиялар берилди.

Ҳарбийлар тақдирланди

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокимининг ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшжанов, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Г.Матмуродовалар тумандаги чегара постида бўлиб, ҳарбийларни байрам билан қутладилар. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳи туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда байрам совғалари билан тақдирландилар.

Сайёр қабул

Бугун 1-сектор ҳудудидаги 2-сонли мактаб биносида сайёр қабул бўлиб ўтди. Ўтказилган сайёр қабулда Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Қабул давомида фуқаролар мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг кўпчилиги иш билан бандлик, кредит ва моддий ёрдам масалалари бўйича бўлди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан қилинган ҳар қандай мурожаатлар юзасидан тегишли мутасадди идора-ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қаттиқ назоратга олинди.

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

Инсон ҳаётга келар экан, аввало у бахтли яшашга ҳақлидир. Инсон қачон бахтни ҳис қилади? Албатта юрти тинч, турмуши фаровон бўлса. Янги Ўзбекистон дея одимлаётган мамлакатимизда йилдан-йилга инсон қадри биринчи ўринга қўйилмоқда.

Мен ҳаракат қилишни яхши кўраман

Мадрахим Баҳоуддинов 47 ёшни қаршилаган. 1-гуруҳ ногирони бўлсада оила даромадига даромад қўшиш мақсадида тадбиркорлик билан шуғулланади. Яъни тикув машиналарини олиб, эркаклар кийимларини тикишни йўлга қўяди. Қилаётган ишидан мамнун Мадраҳимни кўпчиликка ўрнак қилиб кўрсатса арзийди.

14-январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Юртимиз мустақилликка эришган илк йилларда 14 январь санасида Ўзбекистон Республикасининг Қуролли кучларига асос солинди. Айнан шу сана ҳар йили мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни деб белгиланиб, юртимиз бўйлаб кенг нишонланиб келинмоқда.

НИЛУФАР ЁҚУББОЕВА – ХОРАЗМНИНГ БИРИНЧИ АЁЛЛАР ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕРИ

Муболаға эмас, ҳазорасплик опа-ука шахматчилар, яъни халқаро аёллар мастери Нилуфар Ёқуббоева ва гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев нафақат Хоразм воҳасининг, умуман, мамлакатимизнинг таниқли, кучли ва эъзозли шахматчиларидан ҳисобланади. Маълумки, ўтган йили Нилуфар бир неча халқаро турнирда аёллар гроссмейстери талабини бажарган эди. Ниҳоят, Ўзбекистон шахмат федерациясининг расмий телеграм каналига кўра, FIDE (Халқаро шахмат федерацияси) қарорига биноан, ҳамюртимизга АЁЛЛАР ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕРИ унвони берилган. Воҳамизнинг илк халқаро аёллар гроссмейстери Нилуфар Ёқуббоевани юксак унвон билан самимий қутлаб, шахматчимизга келгуси мусобақаларда янада юқори кўрсаткичларга эришишини тилаб қоламиз.

Кооперация ва “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакллантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Ҳазорасп туманидаги катта мажлислар залида Кооперация ва “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакллантириш бўйича Хоразм вилояти штаби раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев очиб берди.