ЛОЙИҲА ИЖРОСИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги мажлислар залида ушбу лойиҳа ижроси бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди. Тадбирда Ҳазорасп туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туман Халқ қабулхонаси, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари туман бўлимларининг фуқаролари мурожаатлари билан ишловчи масъул ходимлар, маҳалла фуқаролари йиғини вакиллари, тумандаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари(ННТ) ва ОАВлари вакиллари қатнашдилар.
НАМУНАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигида "Намунали ахборот хизмати” тадбири – Ҳазорасп туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари фаолияти мисолида - ўтказилди.
БИЗ БИРМИЗ, ҚАЛБАН БИРГАМИЗ! шиори остида тадбир ўтказилди
“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр - Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.
САЙЁР ҚАБУЛДА МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ ўз миннатдорчиликларини билдирдилар
Барчамизга маълумки бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
МЕДИЯ ТУР
Ҳазорасп туманида “Ҳудудда истиқболда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида оммавий ахборот воситалари иштирокида медия тур ташкил этилди.
ҲАЗОРАСП ТАРИХИ ҲАҚИДА ЯНГИ КИТОБ
Ҳазорасп тумани ҳокими ташаббускорлиги ва ҳомийлигида ҳамда ижодкор Ёқуббой Жумабоев муаллифлигида “Оловли йиллар” туркумидаги янги китоб нашр этилди.
ЭНГ МАҲОРАТЛИ ЎЗБЕК ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ
Ҳазорасп туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари билан ўқув-семинар ўтказилди. Семинарда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларидан 104 нафари қатнашди.
Ҳоким қабули: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида фуқаролар жами 53 та муаммо билан мурожаат қилдилар. Туман ҳокими фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади. Мурожаатларнинг 22 таси ижобий ҳал қилинди. 7 та мурожаат рад қилиниб, 12 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Муддат талаб этадиган 12 та мурожаатлар юзасидан масалаларни ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Қабулда Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ҳамда идора-ташкилот раҳбарлари қатнашди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.