Туман ҳокими ўқувчиларга дарс ўтди
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 1-сектор ҳудудидаги 4-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Мактабнинг 9 “б”-синф ўқувчилари билан учрашди ва дарс ўтди.Дарс давомида Ўктам Машарипов мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларнинг таълим-тарбияси, бунда оила, мактаб ва маҳалланинг ўрни тўғрисида сўзлади. Ҳаётидаги, ўқиш давридаги қийинчиликлар тўғрисида ўқувчилар билан ўртоқлашди.
Янги_нашрМЕНИНГ ОРЗУМ
Ҳазорасп туманидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Шахзода Ярашбоеванинг “Менинг орзум” шеърий тўплами нашрдан чиқди.
Яшил макон: Долзарб 40 кунлик
Ҳазорасп тумандаги 1-сонли Ихтисослашган мактаб интернатида кўчат экиш "Долзарб 40 кунлик" акцияси доирасида мактаб боғига Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ташаббускорлигида ва мактаб ўқитувчилари иштирокида жами 1050 дона мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Шундан 200 дона Хоразм гужуми, 50 дона Сапура манзарали кўчатлари ҳамда 800 дона мевали яъни нок, беҳи, ўрик, олча, жийда дарахт кўчатларини ташкил этади. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
СЕМИНАР ТРЕНИНГ ВА ОЧИҚ ДАРС
Бугунги кунда юртбошимиз ташаббуси билан юртимизда ўқитувчи мавқейи ва обрўсини ошириш мақсадида кўплаб муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шундай ислоҳотларга жавоб тариқасида бугунги кунда фаолият олиб бораётган ўқитувчи ва мураббийлар ҳам ёш авлодни тарбиялаш борасида муносиб жавоб бера олиши керак.
ЭЪЗОЗДАГИ ШИФОКОР
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун “Минг отлиқ” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси, шифокор 83 ёшни қаршилаган Шерипбой Бобожонов ҳолидан хабар олди ва дилдан суҳбатлашиб, тиббиёт ходимлари куни байрами билан қутлаб, байрам совғаларини топширди.
Тиббиёт ходимлари куни нишонланди
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ноябр ойининг иккинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланиб келинади. Шу муносабат билан бугун "Тиббиёт ходимлари куни" байрами туманимизда тантанали нишонланди.
Ташаббусли бюджет
Ташаббусли бюджет (openbudget.uz) портали орқали Ҳазорасп туманида билдирилган ташаббуслар ичидан ғолиб бўлган “Ҳазорасп туманидан ўтувчи Урганч-Тошкент TP156 йўлини ёритиш тизимини таъмирлаш” таклифи.
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
Бугун 10 ноябрь куни Ҳазорасп тумани ҳокимлигининг мажлислар залида тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 208 нафар хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.