Ўғри ва қонунга хилоф равишда чет элга чиққан кишиларнинг қилмиши жазосиз қолмади

Куни кеча П.Махмуд маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг сайёр суд мажлислари бўлиб ўтди, унда ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда айбланган ҳамда унинг белгиланган тартибни бузиб, қонунга хилоф равишда чегарадан ўтган ҳолда чет эл давлатига чиққан шахсларга суд ҳукмлари ўқилди.

ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАР САРАЛАНДИ

Бугун 30 октябрь куни “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига номзодларнинг ҳужжатлари туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинди ва мазкур давлат мукофотига номзодлар сараланди.

Ҳазорасп туманида “Йил аёли” миллий танловнинг туман босқичи ўтказилди.

Ҳазорасп туманида “Йил аёли” миллий танловнинг туман босқичи ўтказилди. Унда низомда белгиланган шартлар асосида иштирокчилар ўзаро беллашдилар. Қизғин ўтган баҳслардан сўнг “Йилнинг энг ватанпарвар аёли” номинацияси бўйича туман ИИБ ХПБ ХКМБ катта инспектори, лейтенант Анапашша Қурбонова, “Йилнинг энг жонкуяр устози” номинацияси бўйича 25-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Индира Сапаева ва “Йилнинг ижодкор аёли” номинацияси бўйича 17-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Гулзода Хайитовалар ғолибликни қўлга киритдилар. Танлов якунида ғолиблар Маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш туман бўлимининг биринчи ўринбосари Дилфуза Жуманиёзова томонидан тақдирландилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

БАЙРАМ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ

Ҳазорасп тумани ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳи, соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийлари Ички ишлар органлари ходимлари байрами куни муносабати билан тумандаги “Хумо” тантаналар мажмуасида уюштирилган байрам дастурхонига таклиф этилдилар.

#МАТБУОТ_АНЖУМАНИ

"2021 йилда туманда янгидан амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари " мавзусида туман ҳокимлигида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда туман ҳокими Ў.Машарипов, туман ҳокимлиги ўринбосарлари масъул ходимлар, оммавий ахборот воситалари иштирок қилди.

ЭЗГУЛИК ТАДБИРЛАРИ

Ҳазорасп туманидаги “Шоҳпир” масжиди имом-ноиби Ўктамбой домла Жуманазаров Ҳазорасп тумани Карвак қишлоғида яшовчи кам таъминланган оиланинг 2 нафар фарзандларининг никоҳ тўйи муносабати билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 12 000 000 сўмлик нақд пул ва 760 000 сўмлик озиқ-овқат махсулотларини хайрия қилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

"Зукко қизлар" беллашуви

Бугун тумандаги 23-сонли умумтаълим мактабида 8 ва 9-синф ўқувчи қизлари ўртасида "Зукко қизлар" беллашуви бўлиб ўтди. Беллашувда қатнашган Мавлуда Ибрагимова, Мухайё Рузметова, Рухшона Олимжонова, Мадина Хажиева, Севинчой Рахимовалар каштачилик, зардўзлик санъатлари бўйича саволларга жавоб бериб, салат тайёрлаш, безаш, угра хамири кесиш маҳоратлари бўйича ўзаро беллашдилар. Танлов шартлари хайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди ва тенгдошларидан ажралиб турган Мадина Хажиева ғолиб деб топилди. Ғолиб ва иштирокчи қизлар 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Хушнуд Машарипов томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МТТ ИШ БОШЛАДИ

Бугун Ҳазорасп туманидаги “Ширинқудуқ” маҳалласида якка тартибдаги тадбиркор Гулора Қўзиева томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз ишини бошлади. Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 50 нафар тарбияланувчи болажонларни ўз бағрига олди. Бу ерда улар учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, 3 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Оилавий мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими ўринбосари Бекзод Собиров ва туман мактабгача таълим бўлими мудири вазифасини бажарувчиси Манзура Сапаевалар иштирок этди ва яратилган шароитлар билан танишиб, жажжи болажонларга совғалар улашди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.