БАЙРАМГА ТУҲФА

Бугун 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрамга туҳфа сифатида “Шукрона” маҳалласидаги 25-сонли умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Мактаб биносининг очилишига бағишланган тантанали маросимда Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов, сектор раҳбари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ўқитувчилар иштирок этди.

ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗДИР

Ҳазорасп туманида фаолият юритаётган “Баркамол авлод” болалар мактабида тумандаги мактаблардан кўпгина ўқувчилар турли тўгаракларга қатнашиб, билим олиш билан бирга ўзлари севган касб сирларини ўрганишади ҳамда тажрибали устозлар фаолияти билан танишишади. Бугун ҳам ушбу мактабнинг тўгарак аъзолари моҳир тикувчи Машҳура Мадиримованинг тикувчилик цехида бўлиб, фаолияти билан танишдилар ва мактаб формаси тикиш жараёнини ўргандилар. Албатта, ўқувчиларнинг баркамол, билимли, касб-ҳунарли қилиб вояга етишига мактаб директори Махсуда Рахимова алоҳида эътибор қаратади. Чунки, ёшларимиз бизнинг келажагимиздир. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

«УСТОЗИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ» ШИОРИ ОСТИДА

Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик уруғини сочадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зот – ўқитувчи ва мураббийларимизга ҳар қанча тасаннолар айтсак камлик қилади. Бугунги кунда республикамиз Президенти томонидан бу касб эгаларининг номи ҳар қачонгидан ҳам юксакларга кўтарилиб, таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш биринчи галдаги вазифа эканлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Очиқ мулоқот ўтказилди

Тумандаги давлат хизматлари маркази биносида “Инвестициявий ва рақобатга оид ишларни кўришнинг ўзига хос-хусусиятлари” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда Хоразм вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси И.Тешаев, Боғот туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Давлатов ва судьялар М.Қурбонов, М.Бобоназаров Ш.Джамолов, В.Қазақов, Д.Шариповлар иштирок этди.

Ёшлар сиёсати амалда

Жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ, #МАТБУОТ_АНЖУМАНИ

Бугун туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашёси биржаси тизимида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳамда олиб борилаётган ишлар” борасида Очиқ мулоқот ва “2021 йилда туманда янгидан амалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари” мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ЕРНИ БОҚСАНГ - ЕР СЕНИ БОҚАДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган кўрсатма ва топшириқларига асосан, Ҳазорасп туманида томорқалардан унумли фойдаланиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда ва бу ўз самарасини кўрсатмоқда. Яъни бугунги кунда аҳоли томорқалари йил 12 ой яшилликка бурканмоқда. Аҳоли ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, унда иссиқхоналар ташкил этиб, памидор, бодринг, турли кўкатлар ва лимонзорлар ташкил этмоқда. Шунингдек, маҳаллалардаги хонадонларда ташкил этилган узумзорлар ҳам кўрган кўзни қувонтиради.

ҚОНУНЧИЛИККА ОХИРГИ КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш орқали, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш номли янги 202 прим модда билан тўлдирилди. Хусусан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликни чеклаш ёки олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.