“СУЛАЙМОН ШО” ВА “ОЙБЕК САНЖАР ДОСТОН” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ПАХТА ШАРТНОМАВИЙ РЕЖАНИБАЖАРДИ

Пахта миллий бойлигимиз. Уни нобут қилмасдан, совуқ кунларга қолдирмасдан ўз вақтида териб олишлик ҳозирги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб оқ олтин, яъни ризқу рўзимиз бўлган пахта ҳосилини териш ишларига уюшқоқлик ила киришилди. Ғўза меҳр талаб эканлигини халқимиз яхши билади. У деҳқоннинг қалб қўри, кўз нури ва қайноқ меҳридан қувват олиб яшнайди, унинг кечани-кеча, кундузни-кундуз демай қилган фидокорона меҳнати туфайли бугун мўл ҳосил тўпланади.

90 билан тўқнашган момо

Хонадонларнинг файзу фариштаси бўлган нуроний отахон ва онахонларга иззат-икром кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, доим хизматларида бўлиб, дуоларини олиш бу бахтдир. Ҳалқимизда "Қариси бор уйнинг париси бор", деган ҳикмат ҳам бежизга айтилмаган. Буни туман ҳокими Ўктам Машарипов бошчилигида Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи Хонпашша момо Аллаберганова хонадонига борганимизда яна бир бор гувоҳи бўлдик. Туман ҳокими Хонпашша момо ҳолидан хабар олиш билан бирга дилдан суҳбатлашди ва муаммолари борасида сўради. Момо муаммолар йўқлигини ва шу замонларга етказганига шукроналар қилиб, юртимиз тинчлигини, давлатимиз раҳбарининг соғлигини тилаб дуо қилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Туман ҳокими Ғафур Ғулом маҳалласида бўлди

Ҳазорасп туманида чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш ва кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, маҳаллаларда аҳоли хонадонларида қўй боқиш, балиқ боқишни ташкил этишга бўлган фуқароларнинг қизиқиши сабаб ўз тадбиркорликларини йўлга қўймоқдалар. Хусусан, бугун туман ҳокими Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи ўз уйида 200 дан зиёд қўй боқишни йўлга қўйган Бобур Иброҳимов билан учрашди. Фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорлигини кенгайтириш бўйича ўз таклифларини берди. -Балиқ боқишни ҳам режалаштирмоқдаман. Ушбу тадбиркорлигимни йўлга қўйсам яна 3 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлайман-, дейди Бобур Иброҳимов. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ОЧИҚ БЮДЖЕТ ПОРТАЛИДА ОВОЗ БЕРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан жорий йил 13 августдан 2 сентабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг опенбуджет.уз расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф етиш мақсадида Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган 3-босқичга ўтган жами 95 та таклифларга 1770 та овозлар берилди.

“БОҒУРОҒЛАР” МАҲАЛЛАСИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан тасдиқланган “Ҳазорасп туманида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар” ижроси юзасидан тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳи ташкил этилиб, тумандаги маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўказилиши йўлга қўйилди.

ПАХТА КАРВОНИ ЮРДИ

Бугун Ҳазорасп туманида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов, сектор раҳбарлари, туман имом-хатиблари, меҳнат фахрийлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.

ПРЕСС ТУР

Мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади,- деган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар Ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг X съездидаги нутқида. Дарҳақиқат, мактабларда келажагимиз бўлган ёшлар илм олади ва тарбияланади. Унинг қандай бўлиб вояга етиши нафақат ота-онанинг балки илм масканларида ўқувчиларга билим бераётган устозларга ҳам боғлиқдир.

ҚУТЛОВ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти Кенгаши томонидан 2021 йил Ёзги соғломлаштириш мавсумида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, жисмонан соғлом бўлиб, вояга етишига қўшган ҳиссаси ва фаолияти юқори савияда ташкил этилганлиги учун Ҳазорасп тумани ҳокими МАШАРИПОВ УКТАМ РУСТАМОВИЧ “Энг жонкуяр ҳоким” номинацияси бўйича ДИПЛОМ билан тақдирланди. Элдошларимиз номидан жонкуяр туман ҳокимини ушбу ютуқ билан муборакбод қиламиз. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.