ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ
Янги ўқув йилида Ҳазорасп туманидаги умумтаълим мактабларига жами 36 438 нафар ўқувчи жалб этилган бўлиб, уларга 3 220 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия жараёнини олиб боришга киришишди. Жорий ўқув йилида эса 3620 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилиниб, улар учун 12 турдаги Президент совғалари топширилди. Хусусан, тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун 2-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Мактабда ўқувчиларнинг дарс жараёнларини кўздан кечириб, улар билан суҳбатлашди ва янги ўқув йилида ўқишларига омад тилади. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
УЗУМЧИЛИК
Юртимиз замини саховатли, тупроғимизда унган ноз-неъматлар борки, бари сарҳил, экологик тоза, жуда тотли ва кўплаб фойдали хусусиятларни ўзида жамлаган. Шунинг учун ушбу маҳсулотларнинг қадри баланд, харидори кўп. Айниқса, бугунги кунда туманимиздаги хонадонларда ноз-неъматларнинг етиштирилиши нафақат, бозорларимиз тўкинлигини таъминланаяпти ва оила даромадига даромад олиб келмоқда. Жумладан, бу имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз хонадонида узум етиштираётган “Шовот” маҳалласида яшовчи Анварбек Машариповнинг томорқасида 25 туп нок дарахти ва 150 туп турли турдаги узумнинг етиштираётгани таҳсинга сазовор. -Мен узумчиликка қизиқаман. Шунинг учун ўз томорқамда “Чарос”, “Кишмиш”, “Халили”, “Хусайини” навларини етиштирмоқдаман. Бундан кам бўлмадик. Даромадимиз яхши,-дейди Анварбек Машарипов. Албатта, ҳаракат қилган албатта барака топади. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Уктам Рустамовичнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам ТАБРИГИ
Азиз элдошлар! Авваламбор сизларни, сизлар орқали барча юртдошларимизни энг улуғ, энг азиз байрам – давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёнаси билан чин қалбимдан табриклайман!
“Энг фаол ва зукко” кўрик танлови ўтказилди.
Бугун тумандаги “Овшар” маҳалласида жойлашган 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Мустақилигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ташкилот тарбиячилари орасида “Энг фаол ва зукко тарбиячи” кўрик танлови ўтказилди.
БИР ГУРУҲ ФАОЛ ЎҚИТУВЧИЛАР ТУМАН ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ
Бугун Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими томонидан умумтаълим мактаблари учун навбатдаги ананавий "Aвгуст кенгаши" бўлиб ўтди. Кенгашда туман хокими Ўктамбой Машарипов қатнашиб, барчани Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади ва 2020-2021-ўқув йилида таълим соҳасида эришган ютуқлари учун бир гуруҳ мактаб директорлари ва фан ўқитувчиларини тақдирлади.
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
Бугун Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Дилшод Мадиримовлар тумандаги 30 ёшга тўлган фаол 30 нафар ёшлар билан учрашдилар.
#ХУШХАБАР
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, иқтисодиёт тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятда маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ҳазорасп тумани ҳокими МАШАРИПОВ УКТАМ РУСТАМОВИЧ "Дўстлик» ордени билан мукофотланди. МАШАРИПОВ УКТАМ РУСТАМОВИЧни ушбу мукофот билан Ҳазорасп туман аҳли номидан қутлаймиз. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ХОРАЗМЛИК ШАХМАТЧИЛАР “СОҲИБҚИРОН КУБОГИ”ДА ДОНА СУРАДИ
Жорий йилнинг 25-29 август кунлари Самарқанддаги “Ипак йўли” Халқаро туризм университетида шахмат бўйича “Соҳибқирон кубоги-2021” I-Халқаро турнири ўтказилади. Илк бор ташкил этилаётган мусобақада ўндан зиёд мамлакатнинг 100 нафардан ошиқ шахматчиси дона суради. Улар орасида кўплаб гроссмейстер (GM), халқаро мастер (IM), ФИДЕ мастери (FM) ва бошқалар бор. Биз учун эътиборли жиҳати шундаки, турнирда ҳазорасплик опа-ука шахматчилар – гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев ва аёллар халқаро мастери (WIM) Нилуфар Ёқуббоева ҳам иштирок қилади. Мусобақанинг рапид йўналиши биринчилиги 25-27 август кунлари, блиц беллашувлари 28 августда уюштирилади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларидан иборат бўлиб, рапид учун 40 000 АҚШ доллари, блиц учун 10 000 АҚШ доллари ажратилган.