УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам. Бугун мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида “Карвак” маҳалласидаги табиат қўйнида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди. Тадбирга уч авлод вакиллари - меҳнат фахрийлари, ўрта ёш авлодлари ва ёшлар таклиф этилди. Тадбирда давомида туман ҳокими, туман прокурори, туман Халқ қабулхонаси мудири ва бошқалар сўзга чиқиб, эришилган ютуқлар ва қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, шу тинч-осуда замонамизга шукроналар айтиб, барчани яқинлашиб келаётган мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги билан муборакбод этишди. “Уч авлод учрашуви” тадбири иштирокчилари хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлиб, туман ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Hurmatli soliq to‘lovchilar!
Hurmatli soliq to‘lovchilar! Tadbirkorlik subyektlarining takliflariga muvofiq yillar davomida (3 yildan ortiq) faoliyatini amalga oshirmayotgan xo‘jalik subyektlarini soddalashtirilgan tartibda davlat reyestridan chiqarish tadbirlari ko‘rilmoqda. Davlat reyestridan chiqariladigan tadbirkorlik subyektlari ro‘yxati bilan Davlat xizmatlari agentligining rasmiy veb-saytiga joylashtirilgan havola orqali tanishishingiz mumkin. https://fo.birdarcha.uz/notification/simple_liquidation Faoliyatini qayta tiklash istagida bo‘lgan xo‘jalik subyektlari taʼsischi va rahbarlari 2021-yil 20-avgustga qadar ro‘yxatdan o‘tgan hududidagi davlat xizmatlari markaziga murojaat qilishlari lozim. Qo‘shimcha savollar bo‘yicha soliq to‘lovchining shaxsiy kabineti, Davlat soliq qo‘mitasining Call-markazi - 1198 hamda 71-202-32-82 telefon raqamlari orqali murojaat qilishingiz mumkin.
ХАЛҚ БОЙ БЎЛСА ДАВЛАТ ҲАМ БОЙ БЎЛАДИ
Ҳозирги кунда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад халқимизни бой қилиш, одамларни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир.
Моддий ёрдам кўрсатилди
Жорий йилнинг февраль ойида Паҳлавон Махмуд маҳалласида яшовчи Ж.Душамова туман ҳокими Ўктам Машариповга қизининг жарроҳлик амалиёти учун ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Мурожаати тезкорликда ҳал этилиб, Ж.Душамовага қизининг жарроҳлик амалиёти учун зарур бўлган 15 миллион сўм пул маблағи етказиб берилади. Ҳозирда буйрак кўчириш жарроҳлик амалиётини ўтаган Бахтигулнинг аҳволи яхши. Соғлом ва оиласи бағрида. Бугун туман ҳокими қабулига келган Жамила Душамова ўз миннатдорчилигини билдирди ва қизи Бахтигул Аллабергановага дори-дармони учун зарур бўлган 1 миллион сўм моддий ёрдам сўради. Мурожаати ижобий ҳал қилиниб, Бахтигул Аллабергановага пул маблағи етказиб берилди. Дарҳақиқат, беморлар ҳолидан хабар олиш ва уларга яқиндан ёрдам кўрсатишдек, юксак меҳр-мурувват, оқибат ва бағрикенглик бизга буюк аждодларимиздан мерос фазилатдир. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ХУШХАБАР
Халқ таълими вазирлиги томонидан элдошимиз Дадахон Сафаров “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДАГИ ХАЙРЛИ ИШЛАР
Инсонларни қадрлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳалқимизга хос бўлган анаъна ва гўзал фазилатлардан биридир. Бу анаънага риоя қилган ҳолда бугун Ҳазорасп тумани ҳокими “Жуворхос” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Алижон Аҳмедов хонадонида бўлди.
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Бугун Ҳазорасп туманидаги " Шовот" маҳалласида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан "Уч авлод учрашуви" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов ва Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов, туман прокурори Дилшод Мадиримов иштирок этиб, мамлакатимизда, шунингдек, туманимизда истиқлол йилларида, айниқса кейинги беш йилда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлари борасида гапириб ўтдилар.
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб тумандаги “Ўзбекистон” маҳалласида ”Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. «Уч авлод учрашуви» тадбирида туман ҳокими Ў. Машрипов, сектор раҳбарлари, “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” аъзолари, узоқ йиллар эл-юрт учун самарали хизмат қилган меҳнат фахрийлари, ислоҳотлар муваффақияти йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган ўрта авлод вакиллари ҳамда фаол ёшлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриш учун таклиф этилди. Учрашув давомида туман маданият уйи хонандалари томонидан ватан, тинчлик, мустақилликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради. Тадбир барчага кўтаринки кайфият улашди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.