БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ
Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарорига асосан, 2019 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини йўналтириш жорий қилинган эди.
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсара Қурбанбоева иштирокида бугун 14 июль куни Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
КЎРСАТИЛГАН ЁРДАМ УЧУН ФУҚАРОЛАР МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРИШДИ
Жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Марказий ва жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик, Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Таиланднинг “Wyncoast Industrial Park Co Ltd” ва “B.H.I. Holding Public Co Ltd” кампониялари директорлари Ж.Чамикори ва Н.Чамикорннинг республикага ташрифи амалга оширилди.
ОДАМЛАРНИНГ БУГУНГИ ҲАЁТИДАН РОЗИ БЎЛИБ ЯШАШИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИМИЗДИР
Президентимиз томонидан барча соҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида бугун давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари оддий одамлар билан доимий мулоқот ўрнатиб, уларни қийнаётган масала ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, бу орқали одамларнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлаш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, халқимиз, шу жумладан хотин-қизлар турмуш даражаси ва сифатини ошириш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
#ПРЕСС_ТУР_ИККИНЧИ КУНИ
Хусусан, Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида журналист ва блогерлар иштирокида ўтказилган Пресс тур ҳам айнан тумандаги 10-сонли Мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.
#live Ҳоким қабули
Айни дамда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов туман ҳокимлиги биносида фуқароларни қабул қилмоқда.
#МЕДИЯ_ТУР
#МЕДИЯ_ТУР Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва блогер Шерзод Рахмонов ҳамда журналистлар иштирокида “Ҳоким билан бир кун” лойиҳаси доирасида Медия тур ташкил этилди. Медия тур давомида иштирокчилар бугунги кун мавзузи бўлган эмлаш жараёнлари билан танишиш мақсадида тумандаги 34-сонли Оилавий поликлиникада бўлдилар. Бу ерда журналист ва блогерлар фуқаролар билан суҳбатлашиб, фуқароларни эмлаш жараёнларида ҳеч қандай муаммолар йўқлигини, барча шарт-шароитлар яратилиб, улар ихтиёрий тарзда ваксина олаётганликларинниг гувоҳи бўлдилар. Медия тур давомида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга туман ҳокими ва шифокорлар томонидан тўлақонли жавоблар олдилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
#Очиқ_мулоқот
#Очиқ_мулоқот Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов иштирокида бугун “Обод маҳалла” дастурига тушган “Оқ майдон” маҳалласида журналист ва блогерлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Ўтказилган очиқ мулоқот давомида туман ҳокими маҳаллада олиб борилаётган бир қатор тизимли ишлар борасида гапириб ўтди. Шундан сўнг журналист ва блогерлар маҳалладаги иш жараёнлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли мутасаддилар томонидан жавоблар олдилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.