АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ОИЛА ФАРОВОНЛИГИ ДЕМАКДИР
Бугунги кунда аёллар бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бирига айланган, десак муболаға бўлмайди.Бу борада туманимизда ҳам туман ҳокими раҳбарлигида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
“ЎЗБЕКИСТОН КИТОБХОНЛАР ЮРТИ” ТАДБИРИ “Китобхонлик хафталиги” доирасида ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан туман Ахборот кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Ўзбекистон китобхонлар юрти” шиори остидаги тадбир бўлиб ўтди.
ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ КЕЛАЖАК ЙЎҚ
Мамлакатимизда истиқлолдан олдин кўпгина меъморий ёдгорликлар, обидаларнинг аксарияти бузилиб йўқолиб ва ярим вайрона ҳолатларда қолган эди. Ҳозирги кунда эса ана шундай ёдгорлик ва иншоотларни қайта қуриш, таъмирлаш, асл тарихий асосда бунёд этишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу жараёнлар ҳанузгача давом этмоқда.
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҲАР ГАЛ МАҲАЛЛАМИЗГА КЕЛИШИбизга шижоат ва куч бермоқда,-дейди маҳалла аҳли
Ҳазорасп туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган, “Обод маҳалла” дастурига киритилган чекка ҳудуд ҳисобланган “Алоқали кўл” маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамон авжида.
ҲЕЧ КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛМАСАМДАтуман ҳокими хонадонимга келиб, муаммони ҳал қилдилар
Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқаролар ва кексаларимиз ҳолидан хабар олиш каби эзгулик ишлари бугун ҳам амалга оширилди.Хусусан, туман ҳокими “Юқори Шавот” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони, кўзи ожиз “Темир дафтар”да турувчи Амина Матёқубова хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказди.
БАЙРАМ АРАФАСИДА САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ
Замин узра кўклам нафаси таралиб, Она табиат уйғонаётган, инсонлар қалбида эзгулик ғоялари ниш ураётган шу кунларда бу йилги Наврўз айёмини ҳам ўзгача орзиқиш, кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдамиз.
НАВРЎЗ - ТИНЧЛИК ВА ФАРОВОНЛИК БАЙРАМИ
Ўлкамизда баҳор фасли. Атрофда ажиб манзаралар барқ уриб, табиат уйғонмоқда. Баҳор ҳавосидан қалбларга тароват, илиқлик югурмоқда. Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимиз бўйлаб, Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.
ТАДБИРКОР 30 НАФАР АЁЛНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАДИ
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир инсоннинг ўз истеъдоди ва қобилиятини тўла намоён этиши, олдига қўйган мақсадларини рўёбга чиқариши учун кенг имконият ва шарт-шароитлар яратилган.Айниқса, хусусий мулкчилик, оилавий тадбиркорликни шакллантириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни молиявий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда элимиз аёллари ҳам хусусий мулкчилик шаклларини ривожлантиришда фаол ташаббус кўрсатиб, самарали меҳнат қилишмоқда. Улар нафақат оилада, балки жамият тараққиётида ҳам ўз оқилалиги, фидоийлиги билан барчага ўрнак бўлишмоқда.