ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА 50 НАФАР БОЛАНИНГ СУННАТ ТЎЙИ ЎТКАЗИЛДИ
3 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачаси ҳамда “Аёллар дафари”да турувчи аёлларнинг 11 нафар фарзандларига мактаб формалари топширилдиБугун 18 март куни Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Султанмурат Ходжамуратовлар ташаббуслари билан “Шовот” маҳалласидаги “Тўра оқсоқол” тўйхонасида туманимиз ҳудудидаги эллик нафар жажжи болажонларнинг хатна тўйлари бўлиб ўтди.
ТАДБИРКОР БЎЛИШИМГА САБАБЧИ БЎЛГАНтуман ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдираман
Мамлакатимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилиб, ишбилармонлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ҳар бир фуқарога зарур имтиёзлар, амалий ёрдамлар кўрсатилаётгани боис ҳам айни кунларда туманимиз маҳаллаларида бу имкониятлардан фойдаланаётганлар кўпчиликни ташкил этмоқда.Айниқса, бундан ёшларнинг самарали фойдаланаётгани қувонарли ҳол.
ЁШИ УЛУҒЛАРГА ҒАМХЎРЛИК ИНСОНИЙ БУРЧИМИЗДИР
Юртимиздаги тинчлик, қўлга киритилаётган улкан ютуқ ва марралар, обод турмушимиз, эртанги кунимизга катта умид ва соф қалб билан яшаётган нуроний отахону-онахонларимизнинг эзгу дуолари ижобатидир, десак муолаға бўлмайди.Халқимизда “Дуо олган омондир”, деган пурмаъно ҳикмат бежизга айтилмаган.
ИССИҚХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ НАТИЖАСИДА оилалардаги ишсизлар сони камаймоқда
Озиқ-овқат хавфсизлиги, бандлик, дастурхонимиз тўкинлигини таъминлашда ердан самарали фойдаланиш энг муҳим омил ҳисобланади. Бу борада шахсий томорқаларда иссиқхоналар ташкил этиш ҳам катта аҳамият касб этмоқда.
ШИФОХОНАДАГИ БЕМОР АЁЛЛАРГА ГУЛ ВА СОВҒАЛАР ТАРҚАТИЛДИ
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, шошилинч ёрдам бўлимида даволанаётган аёллар ҳолидан хабар олди. Туман ҳокими улар билан дилдан суҳбатлашиб, гул ва байрам совғаларини туҳфа қилди.
ИШСИЗЛАР БАНДЛИГИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ НАТИЖАСИДА камбағал оилалар сони камайиб, тадбиркорлар сафи кўпаймоқда
Камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни йўлга қўйиш, эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронларни иш билан бандлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.Бу борада тумандаги маҳаллаларда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида тизимли ишлар олиб борилиб, аёлларимиз учун ўқув курслари ташкил этилиб, хотин-қизлар касбга ўқитилмоқда.Хусусан, 1-сектор ҳудудидаги “Шовот” маҳалласида ташкил этилган ана шундай тикувчилик йўналишидаги касб-ҳунарга ўқитиш курсини тугатиб, сертификатга эга бўлиб, ўз тадбиркорлигини бошлаётган аёлларимиз кўпчиликни ташкил этади.
ТУМАН ҲОКИМИ БЕЙПАШША МОМОНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАДИ
Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Ушбу анаънага амал қилиб, байрам кунлари кекса нуроний онахонлар ҳолидаан мунтазам хабар олиб келаётган Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун 101 ёшни қаршилаган Бейпашша момо Худошкурова хонадонига байрам билан қутлаб, ташриф буюрди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЛАТВИЯДАГИ ЭЛЧИХОНАСИ ТОМОНИДАН БЕҒАРАЗ ЁРДАМ
2021 йилнинг 4 март куни Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларидан ташриф буюрган элчилар Ҳазорасп туманига ҳам ташриф буюриб, инвистиция ва беғараз ёрдам лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган эди.