ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЭЛЛИК БИРИНЧИ СЕССИЯСИ
Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, туман Халқ таълими ходимлари, мактаб директорлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Машарипов раислик қилди.
ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ
Қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, мамлакат Олий Мажлисига 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатномада, шунингдек, 2016 — 2021 йилларда тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурларида белгиланган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 10 февраль куни “Қонун ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Президент фармони қабул қилинди.
КИТОБ ИНСОННИ ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАЙДИ
Ҳар бир инсоннинг билим доирасининг такомиллашишида китобнинг ўрни беқиёс. Инсон билим олишда устозлар кўмагида танлаган касб ёки илмий соҳанинг ривожланишида шу соҳага оид китобларга эҳтиёжманд бўлади. Демак, қай бир соҳа ёки касбни пухта эгаллаш лозим бўлар экан, бунда албатта, китоблар зарур бўлади.
Ёшлар сиёсати амалда "ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА
Жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Видеоселектор йиғилишида ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад олишлари учун экин ерларидан ер ажратиш вазифаси белгилаб берилганди.
“АЛОҚАЛИ КЎЛ” МАҲАЛЛАСИ БУГУН ЎЗГАЧА ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА
Ҳазорасп туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ўктам Машарипов раҳбарлигида сектор ҳудудидаги “Обод маҳалла” дастурига киритилган чекка ҳудуд ҳисобланган “Алоқали кўл” маҳалласида айни кунда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Хусусан, бу ерда электр линияларини янгилаш, газ трубаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, хонадонларнинг фосад қисмларини чиройли ҳолатга келтириш, дарахтларни оҳаклаш, йўлларни текислаш ва йўл четларини ободонлаштириш ишлари масъуллар, ҳашарчилар ва аҳоли билан бирга ҳамжиҳатликда бажарилмоқда.
МАҲАЛЛА РАИСИ – ИСЛОҲОТЧИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Хоразм вилояти бўлинмаси раҳбари Сайёра Абдукаримовалар 1-сектор ҳудудидаги “Шовот” маҳалласида бўлиб, маҳалла раиси С.Ражабованинг фаолияти билан танишиб, “Маҳалла раиси ислоҳотчи” тамойили бўйича олиб бораётган ишларини кўздан кечирдилар.
АЁЛЛАРНИ КАСБГА ЎҚИТИШ ОРҚАЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида аёлларни муносиб иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорликка йўналтириб, қўллаб-қувватлаш борасида 1-сектор ҳудудида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Янгибозор” маҳалласида ҳам аёлларни касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув курси ташкил этилди.
ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ИШСИЗЛИККА БАРҲАМ БЕРИЛАДИ
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида тегишли мутасаддилар иштирокида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш борасида туманда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда ишбилармонлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса битта. У ҳам бўлса оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш орқали ҳар бир оиланинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш ва ишсизликка барҳам беришдир.