“2-СЕКТОР РАҲБАРИ КУБОГИ” МУСОБҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида туманимизда секторлар кесимида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бугун спортнинг “кураш” тури бўйича “2-сектор раҳбари кубоги” мусобақасининг ўтказилиши ҳам айнан шу мақсадда бўлиб ўтди.
БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН ВАЗИФАЛАР ЮЗАСИДАН депутатлар 44-сонли мактабда бўлди
Бугунги кунда Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов томонидан белгилаб берилган вазифалар юзасидан туман кенгаши депутатлари Ж.Усманова ва Ш.Хасановалар 1-сектор ҳудудида жойлашган 44-сонли мактабда бўлиб, мактабнинг иш фаилоятини ўргандилар. Мактабнинг иссиқлик тизими, ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар.
“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Хоразм вилояти прокуратураси, туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида қўшма қарордаги белгиланган графикка асосан бугун навбатдаги “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида 43 та корхона 258 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилди. Бўш иш ўринларининг 104 тасини олий, 48 тасини ўрта махсус ва 38 тасини ўрта маълумотлилар ташкил қилди.
БИЗ СОҒЛОМ АВЛОД БИЛАН БУЮК КЕЛАЖАК БАРПО ЭТАМИЗ!
Ҳазорасп тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектори раҳбари ташаббускорлигида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жойлашган 5, 16, 17, 19, 21, 23, 28, 39, 52-сон умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 1-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари ўртасида “Биз соғлом авлод билан буюк келажак барпо этамиз!” шиори остида, ўғил болалар ўртасида баскетбол, қиз болалар ўртасида валейбол спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
АҲОЛИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли Фармонига асосан бугун туманимиздаги “Боғи эрам” маҳалласида аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда ишларни "Маҳаллабай" ташкил этиш юзасидан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва тегишли мутассадди ташкилотлари иштирокида ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Муносабат МАЪНАВИЯТ ДАВЛАТНИНГ ҚУДРАТИНИ ОШИРУВЧИ МУҲИМ ОМИЛДИР
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият”, дея таъкидлаб ўтган эдилар.
"МАҲАЛЛАБАЙ" ИШЛАШ ТИЗИМИ АМАЛДА ёҳуд маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги