ТУХУМ ЙЎНАЛИШИДАГИ ПАРРАНДА аҳолига имтиёзли кредит асосида тарқатилмоқда

Паррандачилик – чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланиб, аҳолини парҳез парранда гўшти ва тухум билан таъминлайди. Кейинги йилларда мамлакатимизда соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада Ҳазорасп туманида ҳам туманимиз ҳокими Ўктам Машарипов ташаббускорлигида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

ҲАР БИР ТАДБИРКОР – ЁШЛАРГА МАДАДКОР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 25 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси қўллаб-қувватланган эди. Ҳазорасп туманида ҳам ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида бугун туман Давлат хизматлари биносида Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари Атабек Дўсчанов раҳбарлигида Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлар агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида ўқув курслари иш бошлади.

ЎҒИЛОЙГА ТИКУВ МАШИНАСИ БЕРИЛДИ

Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида ишсиз қолган фуқаролар, айниқса хотин-қизлар ва «темир дафтар»га киритилган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИНИНГ ЯНВАРЬ-ДЕКАБРЬ ҲОЛАТИГА РЕГИСТР ВА ҚУРИЛИШ МАЪЛУМОТЛАРИ

2021 йил 1 январь ҳолатига Ҳазорасп туманида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 1580 тани ташкил қилади. Уларнинг 59,9 фоизи ёки 947 таси кичик тадбиркорлик субъектлари, 3 таси йирик тижорат корхоналари, 411 таси фермер хўжаликлари, 4 таси деҳқон хўжаликлари ва 215 таси бошқа турдаги корхона ва ташкилотлар ҳисобланади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ “АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА”

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.

Хушхабар ҲAМКОРЛИК МЕМОРAНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 98-сонли йиғилиш баёнига асосан Япония давлатидан БЕЕAНЗ Инc.Компания асосчиси жаноб Цутому Учияма Ҳазорасп ташриф буюрди.

ҲОКИМ ХАЛҚ БИЛАН БАҲАМЖИҲАТ ИШЛАСА бу ҳамжиҳатлик ватанимиз равнақига пойдевор бўлади

Ҳазорасп туманида тадбиркорлар сафи кундан кунга ошмоқда. Бу эса туманда олиб борилаётган ишларнинг тўғри ташкил этилганлигидан, десак муболаға бўлмайди. Чунки, ҳеч бир соҳа ва фуқаро йўқки Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов назаридан четда қолса. Бир кун кексалар, ногиронлар, кам таъминланганлар, касалхонадаги беморлар ҳолидан хабар олсалар, бир кун мактаб, боғчаларда, маҳаллаларда бўлиб аёллар, ёшлар билан учрашсалар, яна бир кун қишлоқ ҳўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик ва тадбиркорлар фаолияти билан танишиб, камчиликлар бўлса бартараф этиб, уларни қўллаб-қувватламоқдалар. Шу боис бугун Ҳазорасп ривожланиб, юксалиш сари қадам босмоқда. Буни тумандаги тадбиркорлар сафи кўпайиб, ишсизлар сони камайиши баробарида ҳам кўришимиз мумкин.

ТУМАН ҲОКИМИ “EVER BEST EDUCATIОN” МАРКАЗИДА ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Тил билган эл билади, дейди доноларимиз. Ҳақиқатан ҳам, хорижий тилни билган киши кўп томонлама имкониятга эга бўлади. Айниқса, бугунги ахборот ва инновацион технологиялар асрида унинг аҳамияти янада муҳим аҳамият касб этади. Чунки, дунё илму фани ютуқларидан хабардор бўлиш, турли соҳаларда қўлланиладиган замонавий техника ва ускуналарни ўзлаштириш ва чет эллик мутахассисларнинг бой тажрибасидан фойдаланиш учун камида икки-учта хорижий тилни билишимиз лозим бўлади.