69 НАФАР ФУҚАРОНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
Ҳазорасп туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида бугун “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Меҳнат ярмаркасида 30 та корхона 191 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилди. Бўш иш ўринларининг 104 тасини олий, 48 тасини ўрта махсус ва 38 тасини ўрта маълумотлилар ташкил қилди.
ФУҚАРОЛАР БАНДЛИГИ - КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРАДИ
“Темир дафтар”да турган ёки ишсиз хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаб, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва малакасини ошириб, тадбиркорликка йўналтирилса ва улар қўллаб-қувватланса келгусида ишсизлар сони камайиб, кўпгина оилаларнинг камбағалликдан чиқишига олиб келади.
САВОБ ИШ ҚИЛИШ БУРЧИМИЗДИР
Саховатпешалик халқимизга хос фазилат. Шунинг учун азал-азалдан халқимиз бир-бирларидан хабар олган. Қийналган оилаларга қўлидан келганча ёрдамларини мунтазам кўрсатиб келган. Бугун 3 декабрь - Ногиронлар куни муносабати билан туманимизда ҳам бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди
ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
Хоразм вилояти ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг жорий йил 24 ноябрдаги 3-5244-сонли режа топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида бугун 30 ноябрь куни Ҳазорасп тумани "Мухомон" маҳалласи ҳудудида тумандаги махсус техника воситалари йиғма командасининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги ҳамда техник шайлигини текшириш бўйича махсус ўқув машғулоти ўтказилди.
ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ
Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари фуқаролар мурожаатлари бўйича қабул ўтказиб келади. Ушбу қабулда 1-сектор ҳудудидаги Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи фуқаро Бекпашша Сейдаматова кўмир масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилганди.Бугун фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал қилиниб, туман ҳокими топшириғига асосан фуқаро Бекпашша Сейдаматова хонадонига кўмир маҳсулоти етказилди.
ГЕРМАНИЯДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ТАДБИРКОР ҳазорасплик 35 та оилага яна бир бор ҳомийлик ёрдамини кўрсатди
Ҳазорасп туманидаги “Шовот” маҳалласида жорий йил ҳозирги кунгача бўлган ҳолатда 540 та хонадон бўлиб, шундан 35 та хонадон “Темир дафтар” га киритилган. “Темир дафтар” даги оилаларнинг 10 таси ногиронлиги бўлган, 5 таси боқувчисини йўқотган, 13 таси кам даромадли ва 7 таси сурункали касаллиги бўлган оилаларни ташкил этади.
“KO`ZMUNCHOQ” МТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Ҳазорасп туманидаги “Карвак” маҳалласида тадбиркор Қурвогул Салимова томонидан “Ko`zmunchoq” номли давлат хусусий-шериклик асосида янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади. Мактабгача таълим ташкилоти 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, 3-7 ёшли маҳалладаги болаларни сифатли таълим-тарбия бериш учун ўз бағрига қамраб олади.
МАҲАЛЛА БИНОСИ АҲОЛИ ХИЗМАТИДА
Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов бошчилигида туманимизда маҳалла тизимида ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Туманимиздаги ҳар бир маҳаллада маҳалла фуқаролар йиғини биноларининг қад ростлаётгани бунинг исботидир.