ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Хоразм вилояти Хазорасп тумани ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

«HAZORASP TEKSTIL» МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА

Мамлакатимиз мустақиллигига 29 йил бўлмоқда. Ҳур Ўзбекисонимиз 29 йил мобайнида ҳар соҳада кескин ўзгаришларга эришиб, жаҳондаги ривожланган мамлакатлар сафидан жой олди. Мамлакатимиз иктисодий кўрсаткичи юқори даражага кўтарилди. Айни дамларда юртимизда қилинаётган ҳайрли ишларни санаб саноғига етиб бўлмайди. Ишлаб чиқариш корхоналарини айтамизми, намунавий уй- жой қурилишлари, мактаблар, коллежлар ва бошқа маиший фойдаланиш учун қурилган иншоотлар халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилмоқда.

СЕН — ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Юртимизга мустақиллик неъмати ато этилиб, истиқлол шабадаси эсганига ҳам мана йигирма тўққиз йил тўляпди. Бу давр мобайнида биз асрларга татигулик тараққиёт ва муваффақиятларга эришдик. Яъни мустақиллик бизга кўҳна тарихимизни, бой меросимиз, миллий давлатчилигимизни, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримизни қайтариб берди. Энг муҳими жаннатмакон Ўзбекистонимизни бутун дунё тан олди.

ШУКРОНА ҚИЛИБ ЯШАЙЛИК

«Ватанпарвар» ташкилоти Ҳазорасп автомобиль мактаби ходимлари “Карвак” маҳалласида яшовчи 1922 йилда туғилган уруш фахрийси 99 ёшли Бекчон ота Матназаров билан учрашиб, ҳолидан хабар олдилар. Иккинчи жаҳон урушининг шиддатли жангларида 1942-1944 йилларда қатнашган Б.Матназаров Зебунисо Раззоқовага уруш йилларини шундай ҳикоя қилди.

КУМУШДЕК ТЕР ТЎКСАНГ, ГАВҲАРДЕК ДУР ОЛАРСАН

Мамлакатимизда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолининг туб қатламига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, жойларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларга бўлган эътибор туфайли улар томонидан янги иш ўринлари очиш, барқарор даромад манбаларини яратиш муҳим омилга айланиб бормоқда.

АҲОЛИ МАНФААТИ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида”ги Низомга асосан Ҳазорасп тумани молия бўлими томонидан 2020 йил январь ойида жами 1397 нафар кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафаклар тўланаётган бўлса, бу кўрсаткич июль ойига келиб 1801 нафарга етди. Бу тумандаги мавжуд оилаларнинг 4.3% ни ташкил килди.

Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машариповнинг туман аҳлига МУРОЖААТИ

ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН 15 АВГУСТДАН ЮМШАТИЛАДИ бу биздан янада масъулиятни талаб этади Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш, санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланиши айтиб ўтилди.

ЧОРВАЧИЛИК — ФАРОВОНЛИК МАНБАИ

Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ў.Машарипов раҳбарлигида чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари бош сонини кўпайтириш, чорва моллари наслини яхшилаш ҳисобига маҳсулдорлигини ошириш, халқимиз дастурхонига маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотларини узлуксиз етказиш каби муҳим вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.