ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ФАРМОНИГА АСОСАН КЎМАККА МУҲТОЖ ОИЛАНИНГ ҲАР БИР АЪЗОСИГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
Давлатимиз раҳбари карантин даврида бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклигини таъкидлаган эдилар. Бунга амал қилган ҳолда Ҳазорасп туманида ҳам туман ҳокими ва сектор раҳбарлари биргаликда кўпгина ҳайрли ишларга бош-қош бўлиб самарали фаолият олиб бормоқдалар.
ҲУРМАТЛИ ЭЛДОШЛАР!
Бугунги синовли кунларда Ҳазорасп туманида турли хайрия акциялари ташкил этиляпти. Туман ҳокими Ў.Машарипов ташаббуси билан аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида туманимиз маҳаллаларида саховатпеша тадбиркорлар томонидан камбағал оилаларга нон маҳсулоти ҳар жума куни қуйидаги манзилларда бепул тарқатилиши йўлга қўйилмоқда.
ТЕМИР ИНТИЗОМ – ЮКСАК ТАФАККУР БИЛАН БУ ХАВФНИ ЕНГАМИЗ
Муносабат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида куни кеча, 28 июль куни ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Коронавирус пандемияси шароитида аҳоли муаммолари, мурожаатлар билан ишлаш масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу борада туман ҳокимлигига келиб тушаётган мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олинган.
САҲОВАТЛИ ТАДБИРЛАР
Бугунги синовли кунларда бир-биримизга мададкор бўлиш, ёрдам кўрсатиш, ҳамжиҳат бўлиш ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиздир.
АҲОЛИ УЧУН АРЗОНЛАШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР САВДО ЯРМАРКАСИДА
Ўзбекистон Pеспубликасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг 2020 йил 3 апрелдаги йиғилиши баёнига кўра, “Карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлашнинг вақтинчалик тартиби” бўйича вазифалар белгиланган эди.
ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИ РАҲБАРЛИГИДА ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА
Пандемия даврида Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасига туман ҳокимлиги томонидан 50 миллион сўмлик 175 та шахсий ҳимоя воситаси - комбинзон, 10 та кислород болони олиб берилди. Эндиликда тиббиёт бирлашмасида 15 та кислород болони бўлиб, беморларнинг барчаси марказлашган кислород билан таъминланди. Бундан ташқари беморлар учун иккита рентген аппарати, битта флюраграфия, битта кўчма рентген аппарат ишлаб турибди.
ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Пандемия даврида Ҳазорасп туманида карантин қоидаларига аҳолининг янада қатъий амал қилиши бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туманда жойлашган дорихона, деҳқон бозори ва савдо дўконларида СЭО маркази ходимлари томонидан дезинфекция ишлари олиб борилиши билан бирга бозорга борган аҳолига тушунтириш ишлари доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.