«ҲАР БИР ОИЛА-ТАДБИРКОР» ДАСТУРИ ИЖРОСИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА

Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИЛДИ

Меҳр-оқибат, хайру саховат кўрсатиш халқимизга хос азалий кадриятдир. Айниқса, ҳозирги пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари, хайрия ёрдамлари тўхтамай етказиб берилмоқда.

ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун 16 июль куни Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдаги ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

БИТИРУВЧИЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктамбой Машарипов ZOOM платформаси орқали мактаб битирувчилари билан онлайн учрашувини ўтказди.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА «ҲАР БИР ОИЛА — ТАДБИРКОР» ДАСТУРИ

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА «ҲАР БИР ОИЛА — ТАДБИРКОР» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ЭЗГУ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА «Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури доирасида аҳолининг даромад олиш борасидаги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан унинг муҳтож қатламларини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларига ўргатиш, ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Ҳазорасп туманида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ Ў.МАШАРИПОВ ТУМАНДАГИ МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан Халқ таълимида чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқдаки, буларнинг барчаси ўқув сифатини оширишга, зарур шарт-шароитларни яратишга, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

ОБОД ХОНАДОН, ОБОД КЎЧА, ОБОД МАҲАЛЛА бўйича ўзаро тажриба алмашилди

Маҳалла минг йиллар давомида шаклланган, халқимизнинг ўзига хос қиёфасини кўрсатиб турадиган ноёб ижтимоий тузилмаси ҳисобланади. Негаки, бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиб яшаш, яхши ва ёмон кунларда бирга елкадош бўлиш каби гўзал фазилатлар айнан маҳаллада шаклланади. Шунингдек, маҳалланг тинч ва обод бўлса сен ҳам тинч ва осойишта яшайсан. Маҳалла–бу шарқона “демократия дарсхонаси”, десак муболаға бўлмайди.

15 НАФАР АЁЛЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Хусусан, Ҳазорасп туманида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва улар бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.