Халқни рози қилиш асосий мақсадимиздир
Ҳазорасп тумани ҳокими М.Абдуллаев сайёр қабулида тикувчилик билан шуғулланиш ва иш билан банд бўлиш истагидагида беш нафар аёллар мурожаат қилган эди. Мурожаат ўрганилди ва ижобий ҳал қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Фармони ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Алоқали кўл маҳалласига бириктирилган “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан 5 нафар кам таъминланган хотин-қизларга мурожаати ижроси юзасидан бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари етказиб берилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.