Халқ розилиги – олий мақсадимиз
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан йўлга қўйилган халқ билан мулоқот тизими фуқароларни ташвишлантираётган ижтимоий-маиший муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда давлат идоралари қуйига, маҳаллага тушиб фуқароларнинг дарду ташвишларини ўрганаётгани, ҳар бир мурожаат ижобий ҳал этилаётгани аҳолининг кайфияти, турмуш шароитлари яхшиланиб бораётганида ўз ифодасини топмоқда.
Бугун Республика Ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида Ҳазорасп, Боғот, Тупроққалъа туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари тегишли соҳа масъуллари томонидан ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
https://t.me/Hazorasp_hokimligi