ТАДБИРКОР БОЙ БЎЛСА, ХАЛҚ ҲАМ, ДАВЛАТ ҲАМ БОЙ БЎЛАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида Ҳазорасп туманида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар томонидан тикувчилик ва тўқувчилик цехлари ташкил этилмоқда.

Туманимизнинг «Зеҳнли» маҳалласида янги ташкил этилаётган аёллар ва болалар учун жемпир ҳамда турли кийимлар тўқишга ва тикишга мўлжалланган тўқувчилик цехи ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу цех тадбиркор Алишер Маткаримов томонидан тўлиқ ишга туширилиш арафасида. Айни кунда бу ерда 10 нафар хотин-қизларнинг иш билан бандлиги таъминланиб, келгусида 50 нафар хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланиши назарда тутилган. 

Туман ҳокими Ўктам Машарипов тадбиркор билан суҳбатлашар экан, Алишер Маткаримов Хитойдан келтирилган тўқув жиҳозлари билан таништирди ва тайёр маҳсулотларнинг сифатли ва нархи ҳамёнбоп эканлиги боис талаб ҳам катта бўлишини айтиб ўтди. 

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида ҳам тадбиркорлик соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, "тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади, деган эдилар. Демакки, тадбиркорни қўллаб-қувватлаш бурчимиздир.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.