Ҳазорасп тумани прокурори Дилшодбек Мадирмиовнинг туман аҳолисига Мурожаати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ассалому алайкум Ҳурматли

Ҳазорасп тумани аҳолиси!

 Барчамизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмини жорий этиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга сабаб бўлаётган муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, муҳтарам Президентимиз томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йил 3 январда муҳим қарор қабул қилиниб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш учун аниқ механизмлар яратиб берилди.

Қарор ижроси юзасидан туман прокуратураси, ҳокимлик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди ташкилотлар томонидан маҳаллаларга, аҳоли гавжум жойларга, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига, кўп қаватли уйларга 150 га яқин замонавий кузатув камералари, 6 та ташвиш тугмалари ўрнатилди, 230 га яқин хонадонлар техник қўриқловга олинди.

Маҳаллаларда 100 дан ортиқ хавфсиз кўча ва хавфсиз йўлаклар ташкил этилди.

Маҳалла еттилиги томонидан ижтимоий профилактика объектлари бўлган 2300 дан ортиқ жиноят содир этишга мойил ва жиноят қурбони бўлиши мумкин бўлган шахслар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқубузарликларнинг олдини олиш мақсадида “Давомат” ва “ТИҒ” тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар, аёллар, муқаддам судланганлар жиноятини кескин камайтириш учун профилактик тадбирлар кучайтирилган тарзда олиб борилмоқда.

Низоли ва жанжалкаш оилаларнинг рўйхати шакллантирилган ҳолда, уларнинг муаммолари ўрганилиб, яраштириш чоралари кўрилмоқда.

Натижада жорий йилнинг ўтган 4 ойида 44 та маҳаллада жиноят содир этилмади.

Шунингдек, туманда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кескин камайди.

Яна бир муҳим масала, коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Буни сўнги йилларда коррупциянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида мазкур соҳада қабул қилинган ҳужжатлар асосида баҳолаш мумкин.

Хабарингиз бор Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 5 март куни коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида айнан шу соҳага жиддий эътибор қаратиб, юртимизни коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича масъулларга бир қатор топшириқлар бердилар.

Ушбу йиғилишда жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов ва тўсиқ бўлаётганлиги ҳам айнан ҳақиқат эканлиги қайд этилди.

Давлатимиз Раҳбари томонидан миллий кенгаш йиғилишида таъкидлаганидек, ҳозирги кунда маиший коррупцияни таг-томири билан йўқ қилиш учун кенг жамоатчилик ва фуқароларимиз бир тану-бир жон бўлиб ҳаракат қилмас экан, назорат ва бошқарув идораларининг ҳаракатлари кўзланган натижа бермаслигига алоҳида урғу берилди.

Афсуски, ўзтказилган таҳлиллар туманимиздаги маиший коррупция билан боғлиқ ҳолатлар таълим, тиббиёт ташкилотларида тез-тез учраб тураётганлигини кўрсатмоқда.

Коррупцияни олдини олиш мақсадида, туманда жойлашган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг маъмурий биноларига “Биз коррупцияга қаршимиз” мазмунидаги стикерлар ўрнатилди. Жойларда кенг тарғиботлар, семинарлар ва учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар ўзининг натижасини бермоқда.

 

Ҳурматли Ҳазорасп тумани аҳолиси !

 

Агарда Сиз азиз фуқаролар давлат идоралари билан биргаликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга кўмак берсангиз, туманимиздаги маҳаллаларда жиноятчиликни янада камайтириш имконини беради.

Шундай экан, аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорлик қилишга чақираман.

Содир этилаётган жиноятларни фош этилиши ва олди олиниши халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ва дахлдорлик  хисси билан ёндашишни сўрайман.

Барчангизни туманимизни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун бирлашишга чақириб қоламан.

Эътиборингиз учун раҳмат.