Demografiyaga oid ishonchli ma’lumotlar aynan aholini ro‘yxatga olish asosida olinadi
Yangi yilning ilk kunida O‘zbekistonda 2 316 nafar chaqaloq dunyoga keldi. Viloyatimizda bu ko‘rsatkich 115 nafarni tashkil qilgan. Respublika bo‘yicha bu 10-ko‘rsatkich. 2021- yilning 1- yanvar kuni mamlakatimizda 1 644 ta tug‘ilish holatlari qayd qilingan edi.
ТАДБИРКОР БОЙ БЎЛСА, ХАЛҚ ҲАМ, ДАВЛАТ ҲАМ БОЙ БЎЛАДИ
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида Ҳазорасп туманида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар томонидан тикувчилик ва тўқувчилик цехлари ташкил этилмоқда.
Ҳоким совғаси
Давлатимиз раҳбарининг бевосита тавсияси ва ташаббуси натижасида айни вақтда республикамизнинг қатор маҳаллаларида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилди.Улар жорий йилнинг 1 январь санасидан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўз фаолиятларини бошладилар. Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларининг фаолият олиб бориши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
ЭЗГУЛИК ТАДБИРИ
Ҳазорасп туманида эзгулик тадбирлари давом этмоқда. Хусусан туман ҳокимлигига электр юритмали ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган, ногиронлиги бўлган 7 нафар фуқаролар таклиф этилди.
ЧОРВАЧИЛИК - ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ
Жойларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳоким қабули МУАММОЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари туман ҳокимлигида фуқароларни қабул қилиб келмоқда. Бугун 26 январь куни ҳам 52 нафар фуқаролар ўзларни қийнаб келаётган муаммоларининг ижобий ҳал қилиниши илинжида қабулга келдилар. Фуқаролар муаммолари туман ҳокими Ў.Машарипов, Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовлар томонидан тингланди. Мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, баъзилари рад этилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди. Қабулда келган фуқароларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, туман ҳокими томонидан назоратга олинди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ТУМАН ҲОКИМИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИГА яратилган шароитлар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида “ Ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат... Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак»,-деган эдилар.
Вазифалар белгилаб олинди
Жорий йилнинг 1 январидан мамлакатимиздаги мавжуд маҳаллаларда 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади. Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, Ҳазорасп туманидаги 44 та маҳаллага ҳам энг муносиб номзодлар суҳбат асосида танлаб олиниб, билимли, тажрибали ва мавжуд имкониятлардан фойдалана олиш салоҳиятига эга бўлган ходимлардан иборат бўлган ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларга тайинланди ва иш фаолиятини бошлади. Хусусан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Қиртепа” маҳалласида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси Мақсадбек Сабиров билан учрашди. Маҳаллада унга яратилган шароитлар билан танишди. Шунингдек, бажарилиши лозим бўлган вазифалар борасида ўз таклиф ва керакли тавсияларни бериб ўтди.